Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИСЛОМИЙ ДАВЛАТ БАРПО БЎЛИШИ ОЛДИДАГИ ТЎСИҚЛАР
Биринчи Жаҳон уруши тугади. Иттифоқчилар Исломий Давлатнинг барча юртларини эгаллаб олдилар. Уларнинг энг асосий мақсади бу Давлатни батамом йўқ қилиш ва қайтадан тикланишига йўл қўймаслик эди. Иттифоқчилар Исломий Давлатни батамом йўқ қилганларидан кейин исломий оламнинг қайси қисмида бўлса ҳам Исломий Давлат қайта тикланишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қила бошладилар. Иттифоқчилар бир қанча режалар тузишди ва Исломий Давлат борлиққа яна қайтмаслигини кафолатлаш учун турли услубларни қўллашди. Улар ҳанузгача мана шу ғоялари йўлида ҳаракат қилишмоқда.
Мустамлакачи кофир Ислом юртларини босиб олганидан сўнг ўзи режалаштирган асосларга кўра ўша юртларда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашга киришди. Усмоний Давлат ҳукми остида бўлган юртларни 1918 йили мустамлакачилар босиб олиб, 1922 йилгача у ерларда ҳарбий ҳукмронликни ўрнатди. Баъзи ўлкаларда ваколат (мандат) бериш ва баъзи ўлкаларда мухторият номи билан 1924 йилгача ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб олди. 1924 йили душман, хусусан Британия, Исломий Давлатни қайта барпо бўлишига алоқадор ҳар қандай нарсани йўқ қилувчи ишларни амалга оширди. Яъни, шу йили Мустафо Камол мустамлакачи кофирлар ёрдамида халифаликни бекор қилиб, Туркияни демократик жумҳуриятга айлантирди. Исломий Давлатни қуришнинг охирги умидларини йўқотиш учун Мустафо Камол «халифалик» деган атаманинг ўзини йўқ қилди. Шу йилнинг ўзида халифалик мансабига интилаётгани учун Ҳусайн ибн Алий Ҳижоздан чиқариб юборилди ва Кипрда ҳибсга олинди. Шу йилнинг ўзида инглизлар ўз малайлари ёрдамида Қоҳирада ўтказилаётган халифалик кенгаши ишларига арлашишди ва унинг тарқалиб кетиши ва муваффақиятсиз якунланишига эришишди. Яна шу йилнинг ўзида инглизлар Ҳиндистондаги «Халифалик жамияти»ни тарқатиб юбориш ва унинг ҳаракатларини барбод қилиб, оқимини миллий ва ватаний тарафга буриб юбориш учун иш олиб борди. Шу йили мустамлакачи кофирлар таъсирида Мисрда «Азҳар» олимларининг баъзилари томонидан динни давлатдан ажратишга чақирган, Исломда бошқарув асослари йўқ деб даъво қилган, Исломни роҳиблик дини, унда бошқарув ҳақида ҳам, давлат ҳақида ҳам ҳеч нарса келмаган деб тасвирлаган китоблар ёзилди. Шу йили ва кейинги йил ҳам мусулмонлар икки мавзу атрофида: - «Араб Давлатлари бирлиги» фойдалироқми, имкониятлари кўпроқми ёки «Исломий Давлатлар бирлиги»ми? деган фойдасиз тортишувлар билан чалғитиб қўйилди. Газета ва журналлар анча вақт шу мавзу билан машғул бўлди. «Араб Давлатлари бирлиги» ҳам, «Исломий Давлатлар бирлиги» ҳам аслида фойдасиз ва нотўғри бўлиши билан бирга улар Исломий Давлатнинг қайта барпо
159-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|